UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  39 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  635 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  29 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Мўминжоновнинг Суперлигадаги охирги ўйини ёдингиздами? Янгиликлар

Мўминжоновнинг Суперлигадаги охирги ўйини ёдингиздами?

Эртага Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига старт берилади.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" дастлабки турни Яйпанда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.  Эътиборли жиҳати, "Нефтчи" ҳам, унинг мураббийи ҳам Суперлигани 2018 йилда тарк этган эди. Аввалроқ Фарғона клубининг Суперлигадаги охирги ўйинини ёдга олган эдик. Навбат мураббийга...

Мўминжоновнинг элитадаги сўнгги ўйинини "Навбаҳор" билан 2018 йилнинг 10 октябрида ўтказган эди. Ўша куни Тошкентда меҳмон бўлган "лочинлар" "Бунёдкор"га имкониятни бой беришган. Пойтахт жамоасига ғалаба келтирувчи голларга Азизбек Ҳайдаров ва Абдулла Абдуллаев муаллифлик қилган эди. 


БУНЁДКОР - НАВБАХОР - 2:0

03/10/2018. 25-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 5482 мухлис 

Рефери: Серазитдинов Виктор

Голлар:

1:0 - Ҳайдаров Азиз, 31

2:0 - Абдуллаев Абдулла, 60

БУНЁДКОР: Зухуров Мурод; Тошматов Муроджон (Сулаймонов Мирғиёз, 72); Ашурматов Рустам; Комилов Акром; Ҳайдаров Азиз (Абдуллаев Абдулла, 54); Ибрагимов Жавлон; Жўраев Дилшод; Собирхўжаев Сардорбек; Ғиёсов Хуршид (Мирахмадов Миржахон, 81); Аҳмадалиев Дилшод; Нурматов Шахзодбек

НАВБАХОР: Эргашев Ботирали; Мехмонов Жахонгир; Голбан Игор; Ҳошимов Даврон; Каримов Шерзод; Нўмонов Аюбхон (Никач Дарко, 46); Алиев Аъзам; Ғофуров Мирзохид; Турғунбоев Азизбек; Ўрунов Остон; Ахмедов Рўзим (Сулаймонов Сардор, 62)

Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев Сардорбек, 73; Ҳошимов Даврон, 85

Қуйида ўша учрашувдан олинган ажойиб фотосуратларни томоша қилинг.

Айни пайтга келиб, марказий ҳимоячига айланган Абдулла Абдуллаев ўша куни Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол қилган эди.

Учрашувни Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган эди. 

Мазкур таркибдан Шерзод Каримов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров эртага ҳам Илҳом Мўминжоновга ёрдам бериши мумкин.

Юқоридаги суратдан фақат Дилшод Жўраевгина янги мавсумни "қалдирғочлар" сафида ўтказади.

Бўлажак пахтакорчилар...

Ўша мураббий...

"Навбаҳор"нинг бўлажак устози

Ўйиндан кейин Мўминжоновнинг ўрнини Канчельскис эгаллайди.

Мўминжоновнинг "Навбаҳор"даги охирги ўйинини унутилмас қилган мураббий

Юқоридаги суратларни тарихга муҳрлаган киши...

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика