Модрич "Ал-Насср"га ўтишни рад этди, хорват "Реал"да қолишни хоҳлайди

Alisher Ostonov
2 янв 2023, 16:14
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Ал-Насср"га ўтишни рад этди.

37 ёшли хорват унга таклиф қилинган жуда юқори маошга қарамай, Саудия Арабистони клуби берган шартномани рад этди. Футболчи "Реал"да бахтли ва Мадрид жамоасидан яқин вақтларда кетмоқчи эмас.

Модрич "Реал"да 2012 йилнинг августидан бери ўйнайди. У 2022/23 йилги мавсум "қаймоқранглилар" сафида 19та ўйинда 5та гол ва 2та ассист қайд этди.

Олдинроқ, "Ал-Насср"га Модричнинг "Реал"даги собиқ шериги Криштиану Роналду ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›