

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 34 ёшли уругвайлик футболчига икки АҚШ вакили қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Интер Майами" Суаресга қизиқмоқда. Уругвайликнинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Суарес жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.



