UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  1 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  4 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  21 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

"Mixed zone". Аҳмад Агамуродов: "Сюрприз? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз" Янгиликлар

"Mixed zone". Аҳмад Агамуродов: "Сюрприз? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз"

U-23 Осиё чемпионатида кутилмаган натижалар қайд этилиши давом этади.

Ўтган турда Эронни мағлубиятга учратган Туркманистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнади (2:2). Бу эса уларга навбатдаги босқичга чиқиши учун етарли бўлди. Ўйиндан сўнг Туркманистон бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда хурсандмиз. Ўйин қийин ўтди. Мамлакатимиздаги ҳар бир фуқарони мазкур ғалаба билан табриклайман. Сюрприз? Биз бошқа совға қилмоқчи эдик. Яъни гуруҳда биринчи ўринни олишни истагандик. Лекин ўхшамади. Худога шукур муҳими гуруҳ босқичини ижобий натижа билан тугатдик",- дейди мураббий.


- Гуруҳдаги рақибларнинг даражаси Туркманистондан анча баланд ҳисобланарди. Учта ўйинни тақослай оласизми?

- Мен учун Ўзбекистон ҳаммасидан ҳам кучли бўлиб қолаверади. Қолган рақиблар бизнинг кучимизга етарли баҳо бера олмагани бизнинг муаммо эмас (кулади). Ўзлари айбдор. 


- Жамоа характер борлигини кўрдик...

-  Булар футболчи эмас, балки ҳақиқий эркакдирлар. Охиригача курашамиз. Австралия билан ҳам шундай бўлади. Яна совғалар борми? Балки финалда Ўзбекистон билан ўйнармиз.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика