

"Ўйинни назорат қилиб бордик. Ҳақли равишда ғалаба қозондик ва бундан хурсандмиз.
Биринчи даврадагиси билан таққослаганда, бу - бошқа "Милан". Мавсум бошида бизда муаммолар бўлаётганди. Бироқ, ҳозирга келиб жамоа кучайди. Фақат футболчилар психологияси борасида бироз ишлаш лозим. Ҳозирча Европа Лигаси зонасидамиз", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" 23-турдан сўнг А Серияда 39 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни эгаллаб турибди.



