UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  50

Мишель Платини британ газетасини судга берди Янгиликлар

Мишель Платини британ газетасини судга берди

УЕФА президенти Мишель Платини Буюк Британияда чиқадиган “The Sunday Times” нашрини судга берди.
 Бу ҳақида “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар тарқатган.

“The Sunday Times” нашри бироз олдинроқ УЕФА президенти номига доғ туширадиган мақолани эълон қилган эди. Мақолада, Мишель Платини 2018 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун сайловларда пора эвазига Россия учун овоз бергани ҳамда ўз овози эвазига руслардан Пабло Пикассонинг картиналаридан бирини олгани ҳақида ёзилган эди. Мақолада Россия яна бошқа амалдорларни ҳам пул билан сотиб олгани баён қилинган эди.

ФИФА бу ҳолат бўйича ноябрь ойида текширув ўтказди ва Россиянинг мундиал мезбонлигини қўлга киритиши ҳаққоний тарзда амалга ошгани ҳақида хулоса қилди. Натижада, “The Sunday Times” нашри туҳматда айбланмоқда.

“Бу айблов бошдан ғирт уйдирма эди. Энди менинг адвокатларим инглиз газетаси билан шуғулланишади” – дейди Платини.

Қайд этиш жоизкли, 2018 йилги мундиал мезбонлиги учун Россия билан биргаликда Англия ҳам даъвогарлик қилган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика