UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0

Миржалол Қосимов: "Сервернинг тажрибаси Осиё ўйинларида терма жамоага асқотиши керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Сервернинг тажрибаси Осиё ўйинларида терма жамоага асқотиши керак"

Эртага Ўзбекистон термаси Озарбайжонда шу мамлакат миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Боку шаҳридаги Bakcell Arena стадионида бўлиб ўтади.
Томонлар келишувига кўра, эртанги баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун сентябрь-октябрь ойларида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказиладиган 17-Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бокуга жўнаб кетиш олдидан терма жамоамиз 2 кун Тошкент­даги «Жар» стадионида шуғулланди. Шу қисқа муддатли йиғин якунида Миржалол Қосимов Озарбайжонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган 20 нафар футболчини аниқлаб олди. Бош мураббий қарорига кўра, йиғинга чақирилган 23 нафар футболчидан Абдумавлон Абдужалилов, Азамат Исроилов ва Диёр Туропов Тошкентда қолишди. Биз сафар олдидан Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

- Миржалол ака, суҳбатимиз аввалида Озарбайжонга қарши ўтказиладиган ўйинга Тошкентда олиб борилган қисқа муддатли тайёргарлик ҳақида маълумот берсангиз...
- Олий лигамизда 15 август куни тур ўйинлари бўлгани учун фақат бугун (суҳбат 17 август куни уюштирилган, - муаллиф) тўлақонли машғулот ўтказдик. Кеча асосан тикланиш машқлари билан чеклангандик. Эртага тонгда Боку шаҳрига учиб кетамиз. Йигитларнинг кайфиятлари яхши, жароҳатланганлар йўқ. Йиғинга таклиф этилган 23 футболчидан 20 нафарини сафарга олиб кетамиз. Улардан икки нафари дарвозабон. Ёши катта футболчилардан Ислом Тўхтахўжаев, Иван Нагаев ва Фозил Мусаев бор.

- Азамат Исроилов ўқув-машғулотлар жараёнида яхши таассурот қолдирганди. Уни Бокуга олиб кетмаётганингизга асосий сабаб нима?

- Бу позицияда Даврон Ҳошимовни кўришни истадим. Лекин Осиё ўйинларигача ҳали вақт бор. Демак, Азаматни рўйхатдан бутунлай ўчирганимиз йўқ.  

- Озарбайжон билан ўйин сиз учун қанчалик муҳим?
- Осиё ўйинлари бошланишига кам муддат қолди. Тиғиз тақвим орасида ўтказиладиган ҳар қандай ўйин мураббийлар штаби учун ғоят аҳамиятли. 30 август куни яна Тошкентда йиғиламиз. Бу йиғин 3 ва 8 сентябрь кунлари Иордания ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари билан Тошкентда ўтадиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Унга легионерларни ҳам таклиф этамиз.

- Айнай қайси легионерларга мактуб жўнатилди? Аралаш таркиб бўладими?

- Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновни чақирганмиз. Уларнинг клубларига чорлов жўнатилди. Режа бўйича улар 1 сентябрь куни сафимизга қўшилишади. Осиё ўйинларига жўнаш арафасида ўтказиладиган ўйинлар бўлгани учун таркибда айнан Инчхондаги мусобақага йўл оладиган футболчилар кўпчиликни ташкил этишади.

- Биздаги маълумотларга кўра, Осиё ўйинларига 3 нафар ёши катта футболчини танлаб бўлибсиз - Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров ва Ислом Тўхтахўжаев. Бу маълумот қанчалик тўғри?
- Ҳа, сиз айтган футболчилар билан гаплашдим, улар розилар. Фақат, Осиё ўйинлари муддати ФИФА тақвимига тўғри келмаслиги қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳозир барча гап футболчиларимиз ўйнаётган клублар раҳбариятида қолган. Энг муҳими, йигитларнинг ўзлари Осиё ўйинларида қатнашиш истагини билдиришди.

- ЎФФ Терма жамоалар маркази бу футболчиларимизнинг клубларига расмий мактуб жўнатганми?
- 1 сентябрь куни Тошкентга юборишлари ҳақида мактуб жўнатилди. Айни пайт музокаралар давом этяпти.

- Сервер Жепаровни танлашингизда, унинг Кореяда ўйнаёгани асосий омил бўлиб хизмат қилдими ёки...?

- Сервернинг тажрибаси терма жамоага асқотиши керак.

- Бундан аввалги йиғин доирасида ўтказилган 4та ўртоқлик учрашувида Бобур Йўлдошев ва Егор Кримец жуфтлиги ҳимоя марказида анча яхши таассурот қолдирди. Энди эса улар орасига Ислом Тўхтахўжаев ҳам қўшилди...

- Тошкентда маҳаллий клублар билан ўйнадик. Халқаро учрашув барибир, бошқа. Озарбайжон билан ўйинда уларни синаб кўраман.

- Осиё ўйинларига бориши кутилаётган 3 нафар ёши катта футболчи асосий таркиб билан на машғулот ўтказди, на ўйинларда иштирок этди. Бу ҳолат йигитларнинг ўзаро тушуниб ўйнашларида муаммоларни юзага келтирмасмикан?

- Муаммо туғилмаслиги керак. Чунки бу футболчилар аввал ҳам бирга ўйнашган. Қолаверса, ёши катта футболчиларимиз доимий равишда ўйин амалиётига эга бўлиб келишмоқда.

- Дарвозабон, ҳимоя ва ярим ҳимоя масаласида муаммолар йўқдек. Лекин ҳужум чизиғи ҳақида бундай фикр билдиролмаймиз...

- Игорь Сергеев, Наврўз Алимов ва Шаҳзод Нурматов истеъдодли ҳужумчилар ҳисобланадилар...

- ...Гапингизни бўламан, бу ҳужумчилар чемпионатда сермаҳсул ўйин кўрсатишмаяпти. Бунга нима дейсиз?
- Масалан, жаҳон чемпионатида ҳам кўп голларни ярим ҳимоячилар уришди. Бу муаммо фақат бизда эмас. Мен шу йигитларга ишонаман. Улар ўз голлари билан терма жамоамиз муваффақиятига ҳисса қўшишади. Терма жамоа таркибига киргандан кейин ўзларига нисбатан талаб ва  масъулиятни янада оширишлари шарт. Қолаверса, таркибимизда ҳужумкор ярим ҳимоячилар ҳам бор.

- Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасидаги келишув қандай амалга ошди? Таклиф ким томонидан билдирилганди?
- Таклифни биз жўнатгандик. Зеландияликларнинг режаларига тўғри келгани учун қабул қилишди. Билишимча, биз билан ўйиндан кейин улар Хитой терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва фойдали ўйин бўлади.


Камолиддин Алимов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика