UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  0 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  0 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  3 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  10 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  4 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0

Миржалол Қосимов: "Рақибни менсимасдан ўйнаш керак эмас" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рақибни менсимасдан ўйнаш керак эмас"

Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Вьетнам (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов қатнашди.
“Бугунги баҳснинг биринчи бўлимида ўйинимиз унчалик чиқмади. Иккинчи бўлимда захирадан тушган ёшлар ишончни оқлашди. Шу сабабли рақибни мағлуб этдик”, дейди Миржалол Қосимов.

“Бундай рақибни менсимасдан ўйнаш қимматга тушади. Футболчилар бемалолроқ ўйнашди ва бундан табиийки қониқмадим”.

“Гол урганимиздан сўнг яна ҳужумга ўтдик ва кутилмаганда тўп ўтказиб юбордик. Вьетнам қарши ҳужумда яхши ўйнашини билардик”.

“Бугун тажрибали ўйинчилар яхши ўйнамади демайман, шунчаки йигитлар рақибни менсимади ва улар ўйин темпини туширишди, кўрдинглар ётиб олишлар бўлди”.

“Элдор Суюнов ҳақида фикрим яхши, ёмон ўйнамади. Аслида бугун Вьетнамда жуда кам имконият бўлди”.

"Бугунги ўйин учун легионерларни жазолаб захирага ўтказиб қўймайсизми? Айтганимдек бу менсимаслик бўлди холос, улар ўз клубларида яхши уўйнашади. Лекин майдонга чиққанда охиригача ҳаракат қилиш керак. Ўйинчиларда доимо истак бўлиши керак".


Беҳзод Назаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика