UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Суперлига. "Машъал" — "Андижон" 1:0 (матли трансляция)  20 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  13 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  4 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  10 19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  4 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:13"Рома" АПЛдаги футболчини 20 млн еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижарага олди  2 14:41Де Хеа "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  2 14:08"Ювентус" "Лилль" вингерини сотиб олмоқчи  0 13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  2

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди Янгиликлар

Миржалол Қосимов Азамат Исроилов нима учун Бокуга учмаганини изоҳлаб берди

Хабарингиз бор, 20 август куни терма жамоамиз Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Бу ўйинга 23 нафар футболчи чақирилганди, лекин Миржалол Қосимов 20 нафар ўйинчи билан Бокуга жўнаб кетди. Таркибдан “Олмалиқ” футболчилари Азамат Исроилов билан Диёр Туропов, шунингдек “Нефтчи” дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тушиб қолишди.

Маълумки, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси июль ойи охирларида Тошкентда тўққиз кунлик йиғин ўтказганди. Ўшанда олий лиганинг тўртта клубига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувларида “Олмалиқ” ҳимоячиси Азамат Исроилов яхши таассурот қолдирганди. Бироқ у Озарбойжонга кетмади. Бунинг сабабини эса терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов қуйидагича тушунтириб берди:

“Тўғри, олдинги ўйинларда Азамат Исроилов ўзини кўрсатганди, бироқ ўша йиғинимизда Даврон Ҳошимов иштирок этмаганди. Шу боис бу сафар “Пахтакор” ҳимоячисини синаб кўришга қарор қилдим. Осиё ўйинларигача ҳали вақт бор, шундай экан, ҳали ҳеч ким якуний рўйхатдан тушиб қолгани йўқ. Инчонга бориш учун ҳаммада имконият бор”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика