UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:35Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  2 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   22 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0

Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим» Янгиликлар

Мирзад Механович: «Андижонлик мухлислар Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлигини эшитгандим, бунга ўзим гувоҳ бўлдим»

«Насаф»га қарши баҳсдан кейин Мирзад Механович «Андижон» матбуот хизмати учун интервью берди.

- Мирзад, биринчи марта «Бобур арена»да ўйнадингиз ва бу очилиш учрашуви эди. Атмосфера ҳақида қандай тасаввур қигандингиз?

- Аввало, бизни қўллаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга каттакон раҳмат айтмоқчиман. Ростини айтсам, шундай муҳитни кутгандим. Чунки бу ернинг ишқибозлари Ўзбекистонда биринчи рақамли томошабинлар ҳисобланишини кўп эшитгандим. Бунга ўзим гувоҳ бўлдим.

- 1:1 натижаси билан якунланган учрашув борасида нима дея оласиз?

- Айтиш керак, биз бу ўйинларни ютишни истагандик. Бу орқали мухлисларимизни бахтиёр қилиш мақсадимиз бор эди. Ўйлайманки, беллашувларни ёмон ўтказмадик ва майдонда боримизни бериб тўп сурдик. Айниқса, иккинчи баҳсда жонбозлик кўрсатдик, ахир чемпионларга қарши тўп сурдик.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб клубларда ўйнагансиз ва бу каби мухлисликни олдин яна қаэрларда кўргансиз?

- Бизда — Боснияда «Железничар

Сараево»нинг фанатлари шунақа. Шунингдек, «Ордабаси»да ўйнаб юрган кезларимда бизни қўллаш учун стадионга 20 минг ишқибоз ташриф буюрганди. Бу ерда ҳар бир уй ўйинимиз учун стадион доим ишқибозларимиз билан тўлиб тошишини эшитдим. Бунга ўзим ҳам бевосита гувоҳ бўлдим. Бундай қўллаб-қувватлашдан кейин жамоа ҳам 100 фоиз тўлиқ куч билан ўйнайди.

- Учрашув давомида сизга яна нималар ёқди?

- Менга йигитларнинг юраги ёниб ўйнашлари жуда ҳам ёқди. Жамоада янгилар кўп ва бир-биримизни тушуниб олиш учун бироз вақт талаб қилади. Шуни ишонч билан айтаманки, ўйиндан-ўйинга ўтиб боргани сайин биз бир-биримизни сўзсиз тушуна бошлаймиз.

- Май ойида Суперкубок ўйинида айнан «Насаф» билан ўйнаймиз. Энди сиз ҳам ушбу рақибни яхшироқ биласиз...

- Суперкубоккача ҳали узоқ ва бу ҳақда ўйлашга эрта. Биз учун энг асосийси, «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳақида ўйлаш ва шунга тайёрланиш. Худо насиб қилса, янги мавсумдаги илк ғалабани айнан ўша баҳсда қўлга киритамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика