UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  8 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  3 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  88 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  54 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13

Мирхолдиршаев, Меҳмонов, Турдиалиев "Андижон"да Янгиликлар

Мирхолдиршаев, Меҳмонов, Турдиалиев "Андижон"да

Бугундан мавсум тараддудини бошлаган "Андижон" жамоаси сафига бир қатор янги фуболчилар келиб қўшилмоқда.
"Бургутлар" учун бегона бўлмаган Шуҳрат Мирхолдиршаев билан Жаҳонгир Меҳмонов бугун клуб базасига ташриф буюрди.

Айтиш керакки, ушбу футболчилар "Андижон"га машғулотларда иштирок этиш келгани йўқ, бундан кўзланган мақсад жамоа раҳбарлари билан музокара ўтказиш эди. Мирхолдиршаев жароҳат туфайли бу йил ўйиндан ташқари холатда қолганди.

Тажрибали футболчи айни пайтда ҳам шифокорлар кўригида бўлиб турибди. 15 январга қадар Шуҳрат майдонга туша олмаслиги айтилмоқда. Агарда у "Андижон" билан шартнома борасида келиша олса, клубнинг январь ойида Тошкентда ўтадиган йиғинида қўшилиши мумкин.

Жаҳонгир Меҳмоновнинг эса "Навбаҳор" билан тузган битими шу йилнинг охирида поёнига етади. Агарда ҳимоячи унгача бургутлар билан бир тўхтамга келса у ҳам иккинчи йиғинда иштирок эта бошлайди.

Юқоридаги футболчилардан ташқари "Андижон" лагерига бугун Фарруҳ Турдиалиев ҳам келди. "Нефтчи" посбони катта эхтимол билан келгуси йил Азамат Абдураимов жамоасида ўйнайди. 24 ёшли дарвозабон эртадан жамоа машғулотларида иштирок этиши кутилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика