Мирослав Клозе мутлоқ рекордчи!

9 июл 2014, 03:19
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозе мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Жаҳон чемпионати ярим финал баҳси Бразилия - Германия учрашувида Мирослав Клозе Жулио Сезар дарвозасини ишғол этди ва жаҳон чемпионатларидаги ўзининг 16 голини киритди. Эндиликда Мирослав Клозе мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарлар руйхатида якка пешқадамга айланди.


Манба: championat.asia