UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  149 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5

Миржалол Қосимов: "Шавкат Миромонович билан ютуқларимиз давом этади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Шавкат Миромонович билан ютуқларимиз давом этади"

4 декабрь куни ўзбекистонликлар Ўзбекистон Президентлиги учун сайловда иштирок этдилар.

Сайловда ҳамюртларимизнинг фаоллиги кишини қувонтирди. Барчамиз ўз келажагимиз учун овоз бердик. 5 декабрь куни сайлов натижалари эълон қилинди, Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги Президенти - Шавкат Миромонович Мирзиёев!

Шавкат Миромонович Тошкентда бўлиб ўтган сайлов олди тадбирларида Равшан Эрматов ва Миржалол Қосимовни алоҳида эътироф этиб ўтганди.

"Мустақилликка эришганимиздан сўнг кўплаб ютуқларни қўлга киритдик. Спорт соҳасида эришган натижаларимиз ҳам салмоқли. Буни сўнгги олимпиада ўйинлари ҳам айтиб турибди. Марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан олиб борилган спорт сиёсати худди шундай тартибда давом этишини эшитиб қувондим. Биз спортчилар, бу борада Шавкат Миромоновичга қанот бўлишимиз керак. Спортимизни, айниқса футболдаги муваффақиятларимизни ошириш йўлида биз ҳам ўзимизнинг қўлимиздан келган билимимизни ишлатишга ҳаракат қиламиз. У кишига халқ катта ишонч боғламоқда. Бу борада, спортдаги барча дўстларим номидан омад тилайман", - дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика