UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  2 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Миржалол Қосимов: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон аҳлини "Мустақиллик байрами" куни билан муборакбод этаман. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Муҳими 3 очкони қўлга киритдик. Жамоани олдинда кичик таътил кутиб турибди. Икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Ўйиннинг якуний қисмида стандарт вазиятдан киритган голимиз бизга 3 очкони тақдим этди. Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим. Навбатдаги учрашувларда "Бунёдкор" жамоасига омад тилайман.

- Жамоангиз сўнги дақиқаларда гол киритиши эвазига ғалабани илиб кетган учрашувлар бўлаяпти. Бу сизнинг режангизда бор жараёнми? Масалан, 80-дақиқадан кейинги вақт учун алоҳида кўрсатмалар берасизми?

- Йўқ, махсус кўрсатма бермаймиз. Майдонга чиққандан сўнг фақат футбол ҳақида ўйлаш керак. 80-дақиқадан кейин эмас, ҳакам ҳуштаги чалиниб, ўйин бошланганидан то охиригача бир хил балансда ўйнашимиз керак. "Динамо" билан ўйинда шу каби хатолар эвазига мағлуб бўлдик. Аксинча, гол ургандан сўнг жамоа янада қўшиши керак. Футбол акс ҳолда кечирмайди.

- Суперлигада даражаси тенглашди. Сизнингча, бу ҳақиқатдан ҳам жамоаларнинг кучайиши билан боғлиқми?

- Бунга турлича ёндашиш мумкин. Суперлигада шунчаки ўйин бўлмайди. Жадвал ҳеч нарсани англатмайди. Биринчи ўриндаги жамоа билан 14-ўриндаги жамоа ўйнаса ҳам, ким ютади, ким ютқазади, ҳеч ким билмайди.

- "Бунёдкор"га тамал тоши қўйган мураббийлардан бирисиз. Жамоанинг айни дамдаги инқирози сизни қандай изтиробга солади?

- Ташқаридан бир нарса дейиш қийин. Албатта, жамоага ачинаман. Илёсга ҳам бу борада айтдим, омад тиладим, жамоа Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолишни уддалашига ишонч билдираман. Бундай ҳолат ҳар бир жамоа билан юз бериши мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика