UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  0 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  6 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  35 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1

Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасидаги ОКМК — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди ва бугун қийин ўйин бўлишини билгандик. Сабаби "Нефтчи" жуда яхши ҳимоялана олади ва қарши ҳужумга ўтади. Биринчи бўлимда стандарт вазиятдан ўтказиб юборган голимиз бизга асосий муаммоларни келтириб чиқарди. Ўша голдан сўнг биз шошқалоқлик қила бошладик. Ўйиннинг дастлабки қисмида ҳисобни тенглаштириш учун иккита вазиятимиз бор эди. Рақиб дарвозабони Ботирали Эргашев бугун яхши ўйин ўтказди ва ўз жамоасига ёрдам берди. Танаффусдан кейин эса, ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик, лекин "Нефтчи" тартибли ҳимояланди. Футбол шундай ўйин, сен урмасанг сенга уришади. "Нефтчи" бугун ҳақли тарзда ғалабани илиб кетди. Жамоам сўнгги дақиқаларга қадар кураш олиб боргани мени хурсанд қилди, бу жуда яхши жиҳат. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва биз кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришда давом этамиз", - деди Миржалол Қосимов.


- Асосий таркибни танлашда хато қилдим деб ўйлайсизми?


- Нега бундай саволлар бераверасизлар? Масалан, мен хато қилдим ёки йўқ. Қайси футболчи майдонга тушиш учун яхшироқ тайёр бўлган бўлса, мен уларга имконият бердим. Ҳаммага ҳам бирдек ёқиб бўлмайди. Агар бошқа таркиб билан ҳам мағлуб бўлганимизда, яна шу саволни беришган бўлар эди. Бу кераксиз савол деб ўйлайман, тўғриси.


- Миржалол ака, иккинчи бўлимда Раҳмонов ва Аҳмадалиев ўйинга қўшилганидан сўнг жамоа ўйини яхшиланди...


- Биринчи таймда ҳам яхши ўйнадик-ку. Биз стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Элдор бугун кўп индивидуал хатоларга йўл қўйди. Гадоев ҳам шошқалоқлик қилди ва кўп вазиятларда тўпни юқотди. Шу сабабли, танаффуснинг ўзидаёқ ўзгаришларга қўл урдим. Бу футбол. Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди. Аҳмадалиевнинг голи бироз кечроқ урилди, менимча.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика