UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  2 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  7 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  15 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  7

Миржалол Қосимов: "Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш ҳисобланади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш ҳисобланади"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Бунёдкор" – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

— Бугунги ўйин биз учун жуда керакли эди. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган, қолаверса, учрашув биз хоҳлагандек ўтди ва баҳс давомида "Бунёдкор"га имконият қолдирмадик ҳамда муҳим уч очкони қўлга киритдик, негаки, мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш ҳисобланади. Ҳали олдимизда тўртта ўйин бор. Шогирдларим бугун кўнгилдагидек ҳаракат қилди, тўпни назорат қилди, қолаверса, яхши комбинациялар ташкил этишди. Учрашув бошида тўп киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам бир қанча имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдаланишимиз лозим эди. Афсуски, уларнинг барчасини голга айлантира олмадик. Аввалги баҳсларда ҳам вазиятлар яратиб, гол уришда муаммоларга дуч келдик. Бироқ бугун муҳим бўлган уч очко соҳибига айландик. Йигитларга, шунингдек, бизга далда бўлиб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

— Муҳаммаданас Ҳасанов ҳақида қандай фикрдасиз, чунки у ўтган йили "Қўқон-1912" сафида стандартларни яхши ижро этарди, аммо пойтахтга келиб, рақобатга мослаша олмаётгандай туюлмоқда...

— Рақобатсиз футбол яхшиликка олиб келмайди. Муҳаммаданас машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Лекин ўйинлар қандай тарзда кечишини билиб бўлмайди. Масалан, биринчи бўлимда Мираҳмадовнинг ўйини қовушмади, шу боис, танаффусни уни алмаштирдим. Фақат ўз устида ишлаш керак, бошқа йўли йўқ. Ҳасановга эътирозим йўқ, у сидқидилдан ҳаракат қилмоқда. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади. 

— Суперлигада ротациянинг энг яхши кўрадиган мураббийлардан бири ҳисобланасиз. Бироқ Хуршид Ғиёсов асосий таркибда доимий майдонга тушади. Бугун баъзи вазиятларда хатога йўл қўйди. Унга доимий ўйин амалиёти берилиши ўйин услубингизга мос тушишиданми ёки бошқа сабаб борми?

— Ғиёсов тўп билан яхши муомала қила олади. Нафақат, Хуршид, балки қўл остимдаги барча футболчиларга асосий таркиб кафолатланмаган. Бироқ у шериклари билан бир-бирини яхши тушунади. Ўйин давомида ўзгача услубда ҳаракат қилиб, жамоага фойдаси тегади. Унинг ўзига ҳам айтдим, Хуршиднинг ўйинида пасайиш бор. Лекин бу оддий ҳол. Чунки футболчиларимизни рақиб жамоа ҳам ўрганади. Бу ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика