UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Миржалол Қосимов: "Келинглар, пашшадан фил ясамайлик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Келинглар, пашшадан фил ясамайлик"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ярим финални мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Ўйин жанговор руҳда ўтди. Бу таклиф сифатида, майдон сифатини яхшилаш керак. Бу майдон футболнинг тезлигини йўқотади. "Андижон" бежизга Про-лигада биринчи ўринда эмас, жамоанинг кучи Суперлигада ўйнашга ҳам етади. Виктор Кумиковни биламан, мураббий сифатида қўлида таҳсил олганман. Жамоада бўйдор футболчилар йиғилган ва асосий урғу стандарт вазиятларга қаратилмоқда. Агар бугун Алишерни майдонга туширганимда Богдан Милич икки баробар катта бўларди. 

- Про-лига ва Суперлига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Фарқи сезилмади. Ўзи водийда ўйнаш осон эмас. Айтиб ўтдим, жамоа бежизга Про-лигада биринчи ўринда эмас. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Агар майдон сифати тўғриланса, бу ерда ҳам мухлислар тезкор футбол кўришади.

- Жамоангиз ўйиннинг қайсидир қисмида саросимага тушгандек кўринди...

- Йўқ, нега бу саросима эмас. "Андижон" кўпроқ юқоридан йўлланган узатмаларга таяниб ўйнади. Ерлатиб ўйнашга майдон сифати жавоб бермасди. Бу футбол, кимдир ютади, яна кимдир эса ютқазади. Қўрқса, майдонга чиқиш керакмас.

- Санжар Турсуновнинг ножўя ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- У билан ҳаммаси нормал холатда. Келинглар, шу холатни нотўғри тасаввурга олиб бормайлик. Масалан, сизни сўкса нима дейсиз? У уят деди холос. Келинглар, пашшадан фил ясамайлик. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Агар ёмон иш бўлганида ўзим мухлислардан узр сўраган бўлардим.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика