UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди? Янгиликлар

Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?

Суперлиганинг 29-тури доирасидаги "Сурхон" – ОКМК (0:0) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Қисқача айтадиган бўлсам, икки жамоа ғалаба учун майдонга тушганди, лекин дуранг қайд этилди. "Сурхон" бугун яхши ҳимояланди, пастки қисмда жуда зич бўлиб кутиб олди ва имкон қадар ғалабага интилди. Бизда ҳам шундай бўлди. Айтишади-ку, футбол 90 дақиқа ўйналади ва биринчи дақиқаданоқ ёниш керак, деб. Биринчи бўлимда йигитларга шашт етишмади. Танаффусда йигитларга керакли кўрсатмаларни бергандим, иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашди. Яхши вазиятлар ҳам бўлди, дарвоза тўсинини ҳам нишонга олдик. Дуранг икки жамоа учун ҳам нормал ҳолат деб ўйлайман", – деди Қосимов.

- Жамоанинг салоҳиятини инобатга олиб, ОКМКга қандай баҳо берасиз?

- Бунга ҳали вақтли, олдинда сўнгги тур ўйинимиз бор. Биз юқори ўринларга ҳаракат қилгандик. Агарда умумий баҳо берадиган бўлсам, 5 дан 3 баҳо қўйган бўлардим. 

Лекин биз кўпроғини истагандик. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам яна уриниб кўрамиз. 

Ўтган йили шу таркиб билан 2-ўринни олгандик, бу таркибни кучайтиришимиз керак. Беқарор ўйинлар ушбу мавсумда бизни 6-ўринга тушириб қўйди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
20 ноя 20:32:37
STENLESS..R
Косимов Узбекистон фахри мужик тренер факат масаллиги касал булса унда нима айб
+1   
20 ноя 19:27:34
From Earth
Келаси мавсумда ОКМК ўз олдига жиддий мақсадлар қўйиб, жамоа таркибини кучайтириши керак ёки Қосимов ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоага ўтиши керак
   
20 ноя 20:12:39
Damas Chevrolet
Косимовга жавоб бериш керак. Уни урнига Ислом Исмаиловни олиб келилар. Мана у настоящий жонкуяр тренер экан
-1   
20 ноя 20:46:51
аИа
From Earth фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келаси мавсумда ОКМК ўз олдига жиддий мақсадлар қўйиб, жамоа таркибини кучайтириши керак ёки Қосимов ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоага ўтиши керак
АГМК да вазифа йӯқ супеплигада юрса бӯлди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика