UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  2 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  9 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"

Суперлиганинг 9-турида "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Асабий ўйин бўлди. Олдин ҳам айтганман, водийда, шу жумладан, Қўқонда футбол ўйнаш осон эмас. Рақиб биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. Лекин шунга қарамасдан йигитларим иродали ғалабага эришди. Бунинг учун футболчиларимга миннатдорлигимни билдираман. Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Ғалабадан хурсандман.

- ОКМК сўнгги пайтларда иродали ғалабалар қайд этмоқда. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтиряптими ёки бошқа сири борми?

- Йўқ, бунинг сири йўқ. Майдонга тушаётган футболчиларимнинг мақсади битта - чиройли ўйин кўрсатиш, мухлислар учун ўйнаш. Шогирдларимнинг ҳар бири ўйинга ўз ҳиссасини қўшишни исташади.

- Нима деб ўйлайсиз футбол ҳакамлиги савиясини ошириш учун футболчилик фаолиятини якунлаган футболчилардан ҳакам тайёрлайдиган курс очиш керак эмасмикин? Никита Мустафин, Рустам Лутфуллин, Аскер Нажафалиев каби ҳакамлар олдин футбол ўйнамаган. Футбол ўйнаганлар эса қандай қарорлар чиқариш кераклигини билади. Шу таклифга қандай қарайсиз?

- Савол учун раҳмат. Менимча Ўзбекистонда футбол ўйнамаган эркак киши бўлмаса керак. Ҳамма футбол ўйнаган, лекин айрим сабабларга кўра футболни жароҳат ёки бошқа сабаб билан давом эттира олмаган. Улар футбол мактабларига борган бўлиши мумкин. Ҳозир эшитишимга қараганда ҳакамлар академияси очилган, бу борада ҳам олдинга қадам ташланган. Бу келажакда ўз самарасини беради ва яхши ҳакамлар чиқади. Айнан қайси сабаб билан бу саволни берганингизни тушунмадим. Ҳакам ўйин давомида тизгинни қўлидан чиқариб юбориши керак эмас. Улар учун алоҳида раҳбарлар, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита, уларга ҳам ўргатадиган устозлари бор. Улар ҳам иссиқ жон, бу ҳаётда Парвардигордан бошқа ҳамма хато қилади. Фақатгина ишламаган одам хато қилмайди. Шу сабабли мен ҳакамларга, ҳатто рақиб футболчиларига ҳам баҳо бера олмайман, ўз жамоамдаги футболчиларни баҳолашим мумкин. Футболчилар ва ҳакамлар қанчалик кўп чиқса, биз фақатгина хурсанд бўламиз. Халқаро майдонларда улар ҳакамлик қилишса, байроғимиз юқорига кўтарилади, уларга мухлислик қилиб биз ҳам ўйинларни томоша қиламиз.

- "Қўқон-1912" голи вақтида дарвозабон тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Бу ҳолатга фикрингиз қандай?

- Дарвозабонлар ҳам шундай ўйинлар орқали тобланиб боради. Ҳозир айтганимдек, ҳар бир инсон хато қилади. Бунгача ҳам у хатолар қилган. Бир-икки вазиятда у ҳимоячилар олдига чиқиши керак эди. Бундай ҳолат яна бир марта содир бўлди. Бу нарса унга сигнал бўлиши керак эди. Барча футболчилар шундай ўйинлардаги хатоларини ҳулоса қилиши орқали, кейинги баҳсларда бартараф этишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика