UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Миржалол Қосимов: "Иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилди"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Насаф» – АГМК (2:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди.




"Иккита бир-бирига муносиб жамоалар тўқнашуви бўлди. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда жуда муҳим ва керакли ўйин эди. Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Натижада ўз-ўзидан стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда имкон қадар тепароқ ўйнаб прессинг қилишимиз керак эди. Шунга мен ҳайрон қолдим, йигитлар иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида ундай кўрсатма бермаган эдим. Истаймизми йўқми ўз дарвозамиз олдида нотўғри ўйнаганимиздан сўнг Марко Станоевичда ҳам очиқ ҳудудлар пайдо бўлди. Бу футболда бўлиб турган нарса, дарвозабонимизни ҳам айбламаган бўлардим. Танаффусда футболчиларга тушунтирдик, керакли ўйин, барчаси ўз қўлимизда эканлигини таъкидладик. Иккинчи бўлимда йигитлар 15-20 дақиқа голга қадар яхши ҳаракат қилишди. "Насаф"да иккинчи голида учинчи зонада тўпни йўқотдик. Иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилди. "Насаф" билан ўйинларда оддий элементар хатолар ҳам қимматга тушиши мумкин. Кураш давом этади, чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Қолган учрашувлар бундан ҳам қизиқарли ва курашларга бой бўлади деб ўйлайман. Кетма-кет тўртинчи бор меҳмонда ўйнашимиз, бу руҳий томондан жамоага таъсир қилади",- дейди Миржалол Қосимов.

- Санжар Турсуновни ўйинидан қониқдингизми?
- Жамоамизда 23 нафар футболчи бўлса, уларнинг ҳар биридан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Футбол жамоавий ўйин, олдинда бошқа учрашувлар ҳам бор. Ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади

- АГМКда нафақат кумуш медаль ва чемпионлик учун ҳам имконият сақланиб қолинмоқда...
- Ҳа, имкониятимиз бор. Мана шундай дерби мақомидаги учрашувларда очко йўқ йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Рақобатчиларга очко улашмаслигимиз керак, хатоларга йўл қўймаслигимиз даркор.

- Эркин Байдуллаевнинг жамоадан кетишини нима билан изоҳлайсиз?
- Ҳеч нарса билан изоҳлай олмайман. Жамоадан кетишни ўзи сўради. Футбол жамоавий ўйин.

- "Насаф"нинг биринчи даврадаги ўйини билан солиштирганда бугун ўсиш сездингизми?
- Футбол шунақа нарсаки бу рақибнинг қандай ўйин таклиф қилишига боғлиқ. Бугун иккинчи бўлим бошидаги ўйинимизни биринчи бўлимда қилганимизда бошқа бўлиши мумкин эди.

- "Бухоро"га қарши ўйиндан кейин "Насаф"га қарши олти очколик баҳс бўлишини айтган эдингиз. Бугун олти очко йўқотдик деб ўйлайсизми?
- Орадаги фарқ беш очкони ташкил қиларди. Ҳеч бўлмаганда мағлубиятга учрашимиз керак эмас эди. Лекин, майдонга ҳар доим ғалаба учун чиқамиз. Ўзимиз истамаган ҳолатда мавсумнинг сўнгги палласини қизиқарли кечишини сақлаб қолдик.

- Баҳром Абдураҳимов иккинчи бўлимда мазмунли ўйин намойиш этди. Уни дастлабки дақиқалардан туширишни имкони бўлмадими?
- Мумкин эди, бир томондан Ойбек Бозоров, иккинчи томондан Ислом Кенжабоев сингари тезкор футболчилар борлиги учун таняч нуқтасини кучайтирдик. Агарда йиқилишимни билганимда тагимга кўрпача солиб олган бўлардим.


Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика