UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда йигитлар ҳаракатидан ҳайрон қолдим. Иккинчи бўлимда эса очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Жамоам ғалабани қўлга киритишга интилди, аммо якуний натижа дуранг бўлди. Биринчи бўлимда жуда ҳам суст ўйин намойиш этдик. Танаффусдан кейин эса жонландик" - дея фикр билдирди Миржалол Қосимов бугунги учрашув ҳақида.


- Иккинчи бўлим давомида икки-уч маротаба жуда қаттиқ асабийлашдингиз. Футболчиларингизнинг айнан қайси ҳаракатлари сизни асабийлашишингизга сабаб бўлди?

- Футболчи майдонга тушдими, демак ўйинга тезроқ киришиб кетиши ва кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Майдонда ўзини етарлича кўрсата олмаган футболчи эртага асосий таркибдан жой олишга умидвор бўлиши мумкинми? Мен майдонга тушиб, унинг ўрнига ўйнаб бермайманку. Захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтириши керак. Ўйинга қўшилган футболчи суст ўйнаса, нафақат мен, балки мухлисларнинг ҳам эътирозига сабаб бўлади. Шу сабабли бироз ҳиссиётларга берилдим. Ўз вақтида мен ҳам бор-йўғи уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман. Футболчи тақдим этилган имкониятдан унумли фойдаланиши ва ўйинни кучайтириши керак. Шу сабабли ўзимдан асабийлашдим. Бекор ўзгартиришга қўл урибман деб (кулади).



- Ажак Риак асосан дарвозага тескари бўлиб ўйнамоқда ва асосан қанотдаги футболчиларга узатмалар бериш билан банд. Бундай ҳолатда ҳақиқий ҳужумчи, яъни "тўққизлик" етишмаётгандек. Жароҳатланган Рубен Санчес ва Клейди Датсиларнинг ўрни қанчалик сезилмоқда? Аввалги учрашувларда ОКМК ғалаба қозонгани туфайли ушбу муаммолар сезилмагандек эди гўё. Бугун эса ушбу камчилик яққол кўзга ташланди...

- Ҳар бир футболчи ўзига яраша муҳим. Ҳа, улар етишмаяпти, лекин чемпионат ҳали узоқ давом этади ва олдинда ўйинлар жуда кўп. Улар жисмоний ҳолатларини яхшилаб олишлари керак. Ажакни ҳам шу сабабли харид қилган эдик. Биз "бошсиз чавандоз" бўлиб қолгандик. Ҳужумчи тўпни назорат қилиб дарвоза томон ҳаракатланмаса ва зарба бермаса, жамоа ғалаба қозона олмайди. Кийиниш хонасида ҳам унга эътироз билдирдим. Тўпни қабул қилиш ва сақлаб қолишинг кераклигини айтдим. Ҳали ротацияга қўл урамиз ва ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Суперлиганинг дастлабки тўрт тури ўтказилди. Энди дастлабки хулосалар ҳақида гаплашсак бўлади. Мухлисларга сиздек мутахассиснинг фикри қизиқ. Дастлабки турлардан кейинги хулосаларингиз билан бўлишсангиз..

- Ҳозиргина кийиниш хонасида ҳам гаплашдик. Дастлаб Аҳмадалиев яхши имкониятга, кейин Абдураҳмонов ҳам ўз имкониятига эга бўлди. Йигитлар "шу вазиятларни голга айлантирганимизда ўйин умуман бошқача бўлар эди" дейишди. Агар ўйиндаги ҳар бир зарба гол билан якунланганида мухлислар стадионга келмай қўярди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қайсидир вазиятда омад келади, айрим бир ҳолатда эса йўқ. "Жўжани кузда санаймиз" деган яхши мақол бор. Олдиндан бир нима дейишга ҳали эрта.

- "Динамо" жамоасининг ҳимоя чизиғида муаммолар кузатилмоқда. Шу сабабли тажрибали футболчи Марко Станоевич ҳимояга ўтказилди. Станоевичнинг марказий ҳимоядаги ўйини сизни қанчалик ҳайратга солди?

- Бу мен учун янгилик эмас. Биз ҳам ўтган мавсумда худди шундай ҳолатга тушган эдик. Адашмасам "Локомотив"га қарши ўйинда марказий ҳимояда иккита ярим ҳимоячи билан ҳаракатлангандик. Бундай ҳолатлар учраб туради. Бугун "Динамо" қанотларни яхши ёпа олди. Бир томонда Ҳожимирзаев ва бир томонда Фрайдей яхши ҳаракатланишди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика