UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  8 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  30

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган АГМК - "Турон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

"Ғалабасиз сериямиздан сўнг бугун мухлисларни хурсанд этиш ва керакли очколарни жамғариб олишни мақсад қилиб, бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган учрашувга нисбатан таркибда қатор ротацияларга қўл урдик. Имкон борича  барча футболчиларга доимий имконият бермоқдамиз. Ўйлайманки, бугун яхши ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Айни пайтда чемпионатда осон ўйинлар қолмаган. Мусобақа жадвали юқорида совринли ўринлар учун кураш кескин кечмоқда. Турнир жадвалининг қуйида ҳам ҳар бир жамоа очко учун қаттиқ беллашмоқда. Игорь Шквирин бошқарувидаги" Турон" ҳам яхши жамоа. Уларга келгуси ўйинларда омад тилайман.

Бизни буёғига ҳам янада жиддий ўйинлар кутмоқда. Керакли очколарни жамғариш керак. АГМК келаси ўйинларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушиб, мухлисларини хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қилади. Бугунги ғалабани бизни доимо қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларимизга бағишлаймиз",- дейди Миржалол  Қосимов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика