UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  2 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  10 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  4 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим 10 киши бўлиб, ҳисобда ортда бораётиб ҳам қўлни тушуришмади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим 10 киши бўлиб, ҳисобда ортда бораётиб ҳам қўлни тушуришмади"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




"Жанговар ва қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи даврада Жиззахда ўтган учрашувда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққандик, қолаверса Йован Жокич иккита сариқ карточка олиб майдондан четлатилган эди. Бу сафар Дилшод Жўраев шундай вазиятга тушиб қолди. 

Лекин, ўйиндан таассуротлар ёмон эмас. Фақат натижа йўқ. Биринчи бўлимда ҳам голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Ундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Мен ўйлайманки, икки жамоа ҳақли равишда бир очкони қўлга киритди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларим 10 киши бўлиб, ҳисобда ортда бораётиб қўлни тушуришмади. Якунда стандарт вазиятдан гол урдик. 

Бугун кўплаб танишлар, бефарқ бўлмаган инсонлар, турли сайтлар, ОАВлар ва мухлислар туғилган куним билан табриклашди. Фурсатдан фойдаланиб сизларни сайт орқали ўзимни миннатдорчилигимни билдираман. Уларга жавоб ёзишга вақтим бўлмади. Ҳали телефонимни ҳам очганим йўқ. Яна нега жавоб бермади, талтайиб кетди деган ҳаёлга боришмасин. Ҳаммага раҳмат. 

Фақат Суҳроб Султоновда муаммо бор, қолганлар ўйинга тайёр эди. Валижон Раҳимов ҳам ўтган учрашувда ёмон турмади. Қўл остимдаги шогирдларимни ҳаммасига ўйин амалиёти беришга ҳаракат қилмоқдаман. Роман Абдуловни бугунги учрашувга асосий таркибга қўйдим, аммо ўйини кўнгилдагидек чиқмади. Бу менинг хатоим. Бу ҳаётда бўлиб турадиган нарса. Йигитларга дарвозабонимизни хатосини ювиб кетишгани учун раҳмат. Футболда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради ",- дейди Қосимов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика