UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Миржалол Қосимов: "Футболчилар ҳам бўш стадионларда эмас, мухислар тўла стадионларда жонини бериб ўйнагиси келади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Футболчилар ҳам бўш стадионларда эмас, мухислар тўла стадионларда жонини бериб ўйнагиси келади"

Айни пайтда “Бунёдкор” футбол клубини бошқараётган таниқли футбол мутахассиси Миржалол Қосимов миллий чемпионатимизни кучайтириш бўйича Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бундай ўзгаришларни тўғри деб ўйлайман. Авваламбор, биз футболчилар ва мураббийлар футболимиз ривожи учун хизмат қиламиз. Қолаверса мухлислар учун ўйнаймиз. Футболчилар ҳам бўш стадионларда эмас, мухислар тўла стадионларда жонини бериб ўйнагиси келади. Миллий чемпионатимизда рақобатбардош жамоалар қолиб, шиддатли ўйинлар кўпроқ бўлса, бундан фақат футболимиз ютади. Қолаверса, бу ислоҳотлар, ўзгаришларнинг замирида Миллий терма жамоага кучли футболчилар етказиб бериш мақсади ҳам ётибди. Миллий чемпионатимиз кучайса, ўз-ўзидан терма жамоаларимиз ҳам кучаяди.

Миллий чемпионатимиз кучайса, ўз-ўзидан терма жамоаларимиз ҳам кучаяди


Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ЎФФ ва ПФЛ ташкил қиладиган мусобақаларда иштирок этиш учун профессионал футбол клубларига қўйиладиган талабларни кучайтирди. Ушбу талаблар стадионларда барча шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши, футбол майдонларининг сифати яхшиланиши, ёритиш ускуналарининг белгиланган ҳолатда бўлиши каби жиҳатлардан иборат. Бу қарорлар ҳам футболимиз ривожига ҳисса қўшишига шубҳа йўқ”.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика