UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  5 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  10 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  11 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  268 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Миржалол Қосимов: "Чемпионликка ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Чемпионликка ҳаракат қиламиз"

Суперлига клубларимиз янги мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттиришмоқда.

Чемпионатнинг амалдаги бронза медаллари соҳиби АГМК ҳам Тошкент шаҳрида йиғинга киришган. Кеча жамоанинг машғулотини бевосита кузатиб бордик.

Машғулот якунланиш арафасида бош мураббий Миржалол Қосимовни суҳбатга чорладик.

"Янги мавсумга тайёргарликнинг илк қисмини 20-30 декабрь саналарида ўтказдик. Янги йилдан кейин 5 январь куни йиғилдик. Айрим футболчилар жамоани тарк этди. Уларнинг ўрнига бошқалар таклиф қилинди. Масалан Анзур Исмоилов, Дмитрий Мишченко, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов келиб қўшилди. Яна оладиган футболчиларимиз бор. Ўзингиз биласиз ўтган йилги таркибдан кўп футболчилар бошқа жамоаларга йўл олди. Бўш қолган позицияларни тўлдиришимиз керак. Учинчи ўринни қўлга киритганимизни ёмон натижа, деб ўйламайман. Янада кўпроқ ишлашимиз лозим",- дейди Миржалол Қосимов


- Хориж йиғини режадан ўрин олганми?

- Албатта режамиз бўйича январь ойида Дубайга боришимиз керак эди. Машғулот ўтказадиган "Жабел Али" мажмуасида жамоалар кўп. Эндиликда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб борамиз. Биздаги муаммолардан бири машғулот учун майдонларимиз йўқлиги. Шунинг учун мана "Навбаҳор" ҳам хорижда машғулотларни давом эттирмоқда. 

- Демак АГМК ҳали трансферлардаги юришини давом эттиради. Боиси кетган ва келган футболчилар орасида катта тафовут юзага келмоқда...

- Тўғри. Ёшларга ҳам имконият берилади. Ниятимиз Олмалиқ шаҳридан яхши футболчи етиштириб чиқариш. Селекция йил давомида бўлиши керак. 

- Сўнгги икки йилдаги гегемон "Пахтакор" таркиб жиҳатдан кучсизланди. Бундан бошқа жамоалар фойдаланиб қолиши мумкинми? 

- Мақсад ҳар доим бор. Чемпионликка ҳаракат қилинади. Таркибни кучайтириб бемалол уриниб кўриш мумкин. "Жўжани кузда санаймиз", - деган гап бежиз айтилмаган. Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Пахтакор" нечи йиллик тарихга эга жамоа. Кимдир келади, кимдир кетади, бусиз иложи йўқ. Бу алдамчи ҳолат бўлиб қолиши мумкин. Қолаверса "Пахтакор"нинг академияси ҳам кучли. Кўп нарса биринчи давра охирларига келиб маълум бўлиб қолади.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

ВИДЕО. АГМК машғулотидан репортаж ва Миржалол Қосимовдан интервью

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика