UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  13 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  7 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

Теглар :  АГМКСурхон
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган АГМК — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айландик. Ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик ва биринчи таймда кўплаб голли вазиятлар яратилди. Бироқ сўнгги аниқ зарбани йўллашда бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимда ҳам катта ташаббус билан ҳужумга ўтдик. Шунингдек, бугун рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилиб, жамоасини кўплаб голлардан қутқарди. Дастлабки голимиз оффсайд туфайли бекор қилинганига қарамасдан тезда яна ҳужумга ўтиб, ниҳоят ўз мақсадимизга эришиб, муҳим ғалабани келтирган голни уришни уддасидан чиқдик. Мавсум ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Чиройли ўйин ва ғалаба учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Бизни яна қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Келаси учрашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз", — дейди Қосимов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика