UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  2 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  6 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  9 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  5 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  17

Миржалол Қосимов: "Болалар футболига қаратилаётган эътибор ўз самарасини беради" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Болалар футболига қаратилаётган эътибор ўз самарасини беради"

“Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги раҳбарияти клублар, мураббийлар, футболчилар олдига қатъий талабларни қўймоқда. Мен ўйлайманки, бу ўз самарасини беради. Биринчи навбатда болалар футболига жиддий аҳамият қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Болалар футболи бу – пойдевор. Агар пойдевор мустаҳкам бўлса, иморат бақувват бўлади. Мана шу ёш футболчилар келажакда терма жамоаларимизда тўп суришади.
Болалар футболини ривожлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Сербия, Испания каби мамлакатлардан мураббийлар олиб келинди. Улар ўз маҳоратлари ва тажрибалари билан юртимиздаги болалар футболи мутахассислари ва мураббийларига катта ёрдам беришлари аниқ.

Клубларни лицензиялаш бўйича стадионларга қўйилаётган талаблар ҳам жуда ўринли. Чунки айрим стадионлардаги майдонлар замонавий талабларга жавоб бермайди. Масалан, кўп стадионларда ёритиш ускуналари ишламаслиги туфайли ўйинлар анча вақтли, мухлислар учун ноқулай вақтларда ўтказилган. Мана энди клублар олдига стадионлардаги ёритиш ускуналарини белгиланган талаб асосида бўлишини таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Албатта, бу учрашувни томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюрадиган мухлислар учун анча қулайликлар туғдиради.

Миллий чемпионатимиз 12талик форматга ўтгани ҳақида ҳам ижобий фикрларни билдириш мумкин. Бу талаблар ўз самарасини беради. Чемпионатда қанча кўп рақобатбардош жамоалар бўлса, ўсиш бўлади.  Кураш, шижоат кучаяди. Англияда ўз вақтида курашни кучайтириш учун майдон ўлчамини кичрайтиришган. Эксперимент сифатида. Курашларга бой ўйин бўлса мухлислар бу ўйинларга келади. Бу билан майдон ўлчамини кичрайтириш керак демоқчи эмасман. Шунчаки бундан аввал эътибор берилмган барча жиҳатларга федерация томонидан эътибор қаратилаётгани қувонарли.

12та форматлик мусобақада оддий ўйинлар йўқ бўлади. Жамоалар камайтирилганидан кейин кураш кучаяди. Спорт принципи кураш, ғалабага интилиш, чиройли ўйин кўрсатиш, мухлисларни хурсанд қилиш.  Ҳар битта ўйинга бошқача тайёргарлик кўрилади.

Шунингдек, Федерация томоиндан футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши ҳам бежиз эмас. Футболда пиёда юриб ғалаба қозониб бўлмайди.  Замонавий футбол ўзгарган. Жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда. Фикрлаш, техника буларнинг ҳаммаси кейинги ўринларда туради. Футболчилар жисмоний жиҳатдан бақувват бўлса, натижа ҳам бўлади , - дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика