UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз» Янгиликлар

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз»

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов карантиндан қайтган футболчиларнинг ҳолати ва тез орада тикланадиган Суперлига ўйинлари олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

"Аввало футбол жамоатчилиги ва мухлисларни яна футбол қайтаётганлиги билан табриклайман. Ҳукуматимиз футбол ўйинлари ва машғулотларга рухсат бергани нафақат футбол жамоатчилиги, балки миллионлар ўйинини соғинган кўплаб мухлисларни ҳам хурсанд қилди, назаримда. Муҳими, футбол жамоатчилиги ҳукумат томонидан берилган мазкур ишонч ва имкониятни қадрлаб, ҳозирги пандемия даврида ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиши керак. Карантин даврида асосий вақтни уйда оила даврасида ўтказдик. Бу давр ҳам қайсидир маънода баъзи ҳолатлар бўйича керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам берди.

Карантинда футболчиларнинг ҳолатини масофадан назорат қилиб, керакли дастурлар асосида шуғулланишларини белгилаб бердик. Эндиликда барча мавжуд тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда машғулотларни тикладик. Қувонарлиси, футболчилар карантин даврида ўз ишларига профессионал ёндошиб, имкон қадар ўзларининг жисмоний ҳолатларини бир меъёрда ушлашга муваффақ бўлишган. Машғулотда футболчилар яшил майдонни, тўпни ва айниқса жамоавий муҳитда ўзаро шуғулланишни жуда соғинишгани кўриниб турибди. Яъни улар ишга чанқоқ. Бу эса қисқа фурсатда рестарт оладиган Суперлига ўйинларига уларни ҳар тарафлама тезроқ спорт формаларини оптимал ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Тўғри, танаффус узоқ чўзилди ва жамоанинг умумий ҳолатини қисқа фурсатда оптималлаштириш осон бўлмайди. Лекин форс-мажор ҳолати барчани бир хил шароитга қўяди. Шу боис ҳозирги асосий диққатни аввало жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва ўйин ташкил этишда жамоавий ўзаро тушунчаларни тезроқ яна шакллантириб олишга қаратамиз. Машғулотлар ва ўйин орасидаги интервал қисқа бўлсада, чемпионат бошланса учрашувлар орқали жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларсиз футбол асосий безагини йўқотади. Лекин ҳозирги даврда энг мақбул йўл томошабинларсиз ўйин. Чунки саломатлик ва хавфсизлик барча нарсадан устун. Ўйлашимча, гарчи мухлислар стадионга туша олишмасада, телеэкран орқали катта қизиқиш билан ўйинларни томоша қилишади. Биз эса уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этган ҳолда майдонга бир мақсад — ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз. АГМК жамоаси олмалиқлик ишқибозларимизни ўзининг чиройли ўйини ва натижалари билан хурсанд этиши учун қаттиқ ишлайди", - дейди Қосимов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика