Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."
12 авг 21:35
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."
Суперлига 18-туридан ўрин олган ОКМК - "Қизилқум" (0:0) баҳсидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
"Баҳони мухлислар беради. Биз бугунги учрашув қандай кечганини таҳлил қилиб чиқишимиз керак. "Қизилқум" ўз вазифасини уддалади. Яхши ҳимояланди ва бўшлиқлар қолдирмади. Шу сабабли анча қийналдик. Дуранг натижаси тўғри бўлди. Мақсадимиз авваламбор мухлисларни хурсанд қилиш ва ғалаба қозониш эди, аммо бундай ўйинлар ҳам учраб туради. Рақиб бугун жуда муносиб қаршилик кўрсатди. Биз бугун икки очко йўқотдик, лекин адолатли дуранг қайд этилди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Уч кундан сўнг яна ўйинимиз бор. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз" - деди Миржалол Қосимов бугунги баҳс ҳақида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар