UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  0 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  1 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  1 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0

Мираброр Усмонов: "Янги йил муборак" Янгиликлар

Мираброр Усмонов: "Янги йил муборак"

ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ўзбек халқини, футбол жамоатчилиги, ишқибозлар ва ОАВни кириб келаётган Янги йил билан табриклайди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Мираброр Усмонов:
"2013 йил ҳам тарихда қолаяпти. Янги йил билан бирга янги режалар, янги мақсадлар ва янги довонлар кириб келаяпти. 2013 йилда яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон даврлар ҳам бўлди. Бу кунлар, аввало, Ўзбекистон футболи учун ва унинг бошқарувчиси сифатида - мен учун катта синов даври бўлди. Ана шундай вақтларни мен билан яшаган футбол ишқибозлари, журналистлар ва умуман барча-барчага миннатдорчилик билдираман. 2013 йилда ЎФФнинг Ҳисобот-сайлов конференцияси мени янги муддатга президент этиб сайлади. Мен омадли ва бахти инсонманки, мана шундай аҳил ва кучли жамоа билан яна 4 йил давомида бирга ишлайман. Аммо, биламанки, янги даврда биз мақсадларни, режаларни янада каттароқ қўямиз. Катта режалар тузиб, кўп ишлаймиз! Чунки, халқ биздан миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кутаяпти ва биз буни жуда яхши ҳис қиламиз! 2014 йил бизнинг Жаҳон чемпионати сари навбатдаги юришимизда муҳим йиллардан бири бўлади деб умид қиламан. Умид қиламанки, 2014 йил нафақат миллий, балки ёшлар, ўсмирлар, аёллар, футзал, ногиронлар терма жамоалари учун самарали бўлади, ишонаманки, 2014 йил, шунингдек, футбол клубларимиз, миллий чемпионатимиз, рефериларимиз учун ҳам эсда қоларли йил бўлади. "Соғлом бола" йилида барча ота-оналарга соғлом, иродали, куч-ғайратли фарзанд, Ўзбекистонга соғлом авлод камолотини тилайман.

Азиз дўстлар! Кириб келаётган янги 2014 йил оилангизга тинчлик, рўзғорингизга барака олиб кирсин. Соғ-саломат бўлинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика