UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  0 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  4 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  0 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  4 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  2 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  8 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  1 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  2 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0

Мираброр Усмонов ногирон-ампутантлар терма жамоасига омад тилади Янгиликлар

Мираброр Усмонов ногирон-ампутантлар терма жамоасига омад тилади

26 ноябрь куни «Чиғатой» ўқув базасида Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасини Жаҳон чемпионати баҳсларига кузатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовлар иштирок этишди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 28 ноябрь куни Мексикада старт оладиган навбатдаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади ва амалдаги жаҳон чемпиони номини ҳимоя қилади.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ногирон-ампутантлар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамосига омад тилади. Амалдаги жаҳон чемпиони саналадиган терма жамоага Мексика майдонларида муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга ёруғ юз ва навбатдаги олтин медаллар билан қайтишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 26 ноябрь куни кечкурун Мексиканинг Кулиакан шаҳрига учиб кетади. Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақанинг «А» гуруҳида 28 ноябрь куни иштирокни бошлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика