UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  1 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  16 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   16 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0

Мираброр Усмонов Фарғонада "Истиқлол" стадионини кўриб қайтди Янгиликлар

Мираброр Усмонов Фарғонада "Истиқлол" стадионини кўриб қайтди

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, кеча Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов бошчилигидаги делегация аъзолари водийга сафар уюштирди.
Дастлаб Андижонда бўлган меҳмонлар у ердан сўнг Фарғона томон йўлга чиқишди. Соат 13:00да Фарғона шаҳрига етиб келган делегация аъзолари янги қуриб битказилган "Истиқлол" номли стадионга ташриф буюриб, кўздан кечирди.

Шунингдек яқинда ишга тушиши кутилаётган футбол академияси биноси билан ҳам танишди. Қолаверса Фарғона олимпия захиралари коллежида бўлиб, у ерда йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкентдан ташриф буюрган делегация вакилларидан ташқари вилоят ҳокими Шуҳратбек Ғаниев, вилоят футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров, Нефтчи клуби раиси Тоҳир Кападзе, жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов ҳамда "Қўқон-1912" клуби вице-президенти Бахтиёржон Толипов ва бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳам иштирок этди.  

Йиғилиш мобайнида вилоят спортида олиб борилаётган ишлар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди ва Мираброр Усмонов вилоят ҳокимига Ўзбекистон футбол федерациясининг кўкрак нишонини топширди.

Шу тариқа Тошкентдан келган меҳмонларнинг сафари якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика