UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  1 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7

Минскда Одил Аҳмедов «дербиси» бўлиб ўтади Янгиликлар

Минскда Одил Аҳмедов «дербиси» бўлиб ўтади

Теглар :  Одил Ахмедов
Хабарингиз бор, бугунга келиб Беларусь пойтахти Минск жуда кўплаб ўсмирлар ўртасида мусобақалар ташкил қилиб келаяпти. Шундай турнирлардан бири айни пайтда 2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида давом этаяпти.

Қизиғи шундаки, «Милан», «Краснодар», «Ростов», «Коноплева академияси», «Торпедо», «Локомотив» (Москва) ва «Пахтакор» каби клублар қаторида, «Одил Аҳмедов ФА» ҳам иштирок этаяпти. Мусобакада жами 36та клуб иштирок этди. 

Бугун мусобақанинг ярим финалчилари номи маълум бўлди. 

Қувонарлиси шундаки, унда Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси унинг академиясига қарши майдонга чиқади. 

1/2 финал. 7 февраль.
«Милан» - «Ростов»
«Краснодар» - «Одил Аҳмедов ФА»


Эътиборлиси шундаки, Россиянинг топ академияларидан бири бўлган "Краснодар" жамоасининг селекция бўлими томонидан "ФА Одил Аҳмедов"га турнир давомида жиддий қизиқиш бўлди.

Васильченко Виталий (академиянинг спорт директорининг биринчи ўринбосари) нинг таклифи билан 2006-2008 йилларда таваллуд топган жамоаларимизнинг энг яхши футболчилари кўрикдан ўтиш учун куз фаслида "Краснодар" футбол академиясига ташриф буюрадилар. 

"Бу ерда айнан Сизнинг жамоангиз ўйинларини кузатиб шунга амин бўлдим, улар бизнинг ўйин услубимизга жуда яқинлар. Одил Аҳмедов шундай катта лойиҳага қўл ургани қувонарли. Қолаверса, катта раҳбаримиз билан ҳам яхши муносабатда улар. Менимча ҳамкорликда ишлаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ", - дейди Васильченко.

2020 йил "Краснодар" ФАга 2008 йилда таваллуд топган футболчилар қабул қилинади. Айни пайтда энг кичик гуруҳда 2007 йилларда таваллуд топган футболчилар таҳсил олишяпти.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика