Миньоле: "Иккинчи рақам бўлишни истамайман, асосий таркибга қайтиш учун курашаман"
27 окт 2016 12:43
Янгиликлар
Миньоле: "Иккинчи рақам бўлишни истамайман, асосий таркибга қайтиш учун курашаман"
"Ливерпуль" посбони Симон Миньоленинг таъкидлашича, иккинчи дарвозабон бўлишига қарамай асосий таркиб учун курашади.
Жамоанинг иккинчи посбони Лорис Кариус жароҳатини даволаганидан сўнг, "Ливерпуль" устози Юрген Клопп Миньолени захирага олди.
Кеча Симон "Тоттенхэм"га қарши Англия Лига Кубоги баҳсида (2:1) қизиллар дарвозасини қўриқлади.
"Бу учрашувда иштирок этганимдан хурсандман ва буни ҳар ҳафта амалга оширмоқчиман. Иккинчи рақам бўлишни истамайман, ўйнашни хоҳлайман. Асосий таркибга қайтиш учун курашаман ва таслим бўлмайман. Бу менинг қоидаларимга кирмайди. Бундай вазиятда захирада ўтира олмайман. 28 ёшдаман ва доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истайман" - дейди Миньоле.
Фикрлар