UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  10 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  66 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади" Янгиликлар

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Милован Райевац ўз фикрларини билдирди.
"Биз бу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Ўртоқлик учрашувидан олдин ўқув машғулот йиғинини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, улар бугун буни намойиш этишди. Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Голларга келадиган бўлсак, бу голни олдини олишимиз мумкин эди. Аммо хатодан сўнг гол ўтказдик. Иккинчи гол эса санъат намунаси бўлди, бу гол билан барча ишқибозларни табриклайман. Ўзбекистонни ғалаба билан муборакбод этаман, биз эса БАА билан ўйинга эътиборимизни қаратамиз, - дейди Райевац.

- БАА билан ўйинда бугун майдонга тушганлардан кимларни майдонга туширмоқчисиз?

- Кўрамиз. Бугунги баҳсда баъзи футболчиларни қайд этиб қўйдик. Учрашувга яқин бир қарорга келамиз. 

- "Муангтонг Юнайтед" клуби аъзолари терма жамоада йўқ эди. Улар БАА билан ўйинга жамоага қўшилишадими?
- Албатта. Бу клуб вакиллари терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади ва БААга қарши баҳсга бизга ёрдам беришади.

- Бугунги ўйинда олдингизга қўйган барча режаларни бажара олдингизми?
- Йўқ. Тушунарлики мағлуб бўлган ўйинда буни иложиси йўқ.

- Таиланд ярим куч билан ўйнадими ёки тўлиқ куч биланми?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби "Муангтонг Юнайтед" ва яна икки футболчининг таркибимизга қўшилиши кечикди. Шу боис бугунги баҳс билан умумий кучимизга баҳо бериш қийин.

- Таиланд ФА сизни таклиф этганидан сўнг олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Асосий мақсадимиз янги жамоа қуриш. Кейинги Жаҳон ва Осиё чемпионатлари саралашлари учун янги жамоа қуриш асосий мақсад. Терма жамоани тубдан ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Агар бугун юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика