UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  4 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  12 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Милое Прекович: "Динамо"да мақсадларим бор, саёҳатчи бўлиш ниятим йўқ" Янгиликлар

Милое Прекович: "Динамо"да мақсадларим бор, саёҳатчи бўлиш ниятим йўқ"

3 февраль куни Истанбул орқали Антальяга келган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бугун биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Украинанинг "Левый берег" жамоаси рақиблик қилган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Мазкур баҳсдан сўнг "Динамо"нинг сербиялик дарвозабони Милое Прековичга юзландик. 

"Украина клуби билан ўйинимиз шахсан менга манзур бўлди. Ўйинда устунлик қила олдик. Афсуски, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш аламли. Умуман олганда ҳаракатларимиз ўхшади. Учрашув давомида барча чизиқлардаги ҳаракатларимиздан янада яхши бўлишини тахмин қиламан. Туркияда барча шароитлар муҳайё қилинган. Жамоа сифатида шаклланмоқдамиз. 

"Динамо"га келганимдан хурсандман. Чунки ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш пайти яқинлашиб қолган эди. Шунчаки саёҳатчи бўлиб қолиш ниятим йўқ. Мақсадларим бор. Ўзимни кўрсатиб мухлислар меҳрини қозонишни ўйлаяпман",- дейди Прекович.

 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика