Милнер "Ливерпуль"га нима етишмаётганини айтди
31 мар 2019 10:44
Янгиликлар
Милнер "Ливерпуль"га нима етишмаётганини айтди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жамоанинг сўнгги йиллардаги ўйинини баҳолади.
"Йилдан йилга кучайиб бораётганимизни сезяпмиз. Бизга фақатгина совринлар етишмаяпти. Бу биз учун олдинга ташланган қадам бўларди. Исталган топ-клубни мағлуб эта олишимизни тушуниб турибмиз. Ўтган мавсумда ҳам бизга барқарорлик етишмаганди. Баъзида оддий ўйинларда мағлуб бўлардик, баъзида топ-жамоаларни осонлик билан ютардик.
Терма жамоадан кейин клуб таркибида ўйнаш бироз қийинроқ. Аммо олдимизда "Тоттенхэм"ми ёки бошқа жамоа бўлса ҳам фарқи йўқ, бизга уч очко керак ва буни қўлга киритишга қаттиқ ҳаракат қиламиз", - деди Милнер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар