"Милан"нинг ёзги трансфер бюджети қанча?

Sherzod Nurmatov
19 фев 2024, 12:18
"Россонери" таркибини кучайтиради.

"Милан" эгаси Жерри Кардинале клубнинг ёзги трансфер бюджетини эълон қилди.

"Мен бу клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритишни хоҳлайман. "Милан" – бу ҳаётимдаги энг яхши сармоя. Сан-Донатодаги янги стадион Европадаги энг замонавийси бўлади. Қолаверса, ёзги трансфер ойнасида 50-100 миллион евро сарфлаймиз", – деди функционер.

Миш-мишларга кўра, "Милан" ҳам мавсум оралиғида мураббийини ўзгартирмоқчи. Номзодлар орасида Антонио Конте, Маурицио Сарри ва Хулен Лопетеги бор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›