UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  0 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19

"Милан"нинг шонли даври қачон якунланган? Янгиликлар

"Милан"нинг шонли даври қачон якунланган?

Футбол тарихидаги энг совриндор клублардан бири 8 йиллик танаффусдан кейин ЕЧЛга қайтди.

"Россонерилар" чуқур инқироз даврида А Сериянинг 10-жамоасига айланган пайтлар ҳам бўлди (2014/15). Ўшанда еврофутболга бефарқ бўлмаган ҳар ишқибоз бу жамоанинг катта ғалабаларини қўмсаб яшади.  Исталган рақибнинг тиззасига қалтироқ киргазадиган "қизил-қоралар"ни соғиниб яшади.

Хўш, "Модалар шаҳри" ўзининг буюк ғалабаларга эришган ажойиб авлодидан қачон айрилганди? Кафу, Мальдини, Кака, Пирлолар "россонери" лагеридан турли йилларда айрилган. Бироқ, 2012 йилнинг ёзи "Милан" тарихидаги энг оғир трансфер ойнасига гувоҳлик қилди. Диққат қилинг, қуйидаги футболчилар бундан 9 йил олдин бирваракайига Миланни тарк этган эди.

Златан Ибрагимович

Тиагу Силва

Женнаро Гаттузо

Кларенс Зеедорф

Антонио Кассано

Марк ван Боммел

Алессандро Неста

Жанлука Замбротта

Филиппо Инзаги

Тиагу Силва ўша даврда дунёнинг энг кучли ҳимоячилари, Ибрагимович энг яхши форвардлар қаторида эътироф қилинарди. Зеедорф, Инзаги, Неста ва Гаттузо эса ҳеч қандай таърифга шарт эмас. Бундай катта номлар кетганидан кейин "Милан" етакчиси сифатида Кевин-Принц Боатенг, Жампаоло Паццини, Стефан Эл-Шаарави ва Мбайе Ньянг сингари футболчилар намоён бўла бошлади.  Улар орасидаги фарқ эса ўзингизга маълум.

Мессининг ўрнини босиши кутилган Деулофеу ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика