“Милан” Холандга катта маош таклиф қилди
20 дек 2019 08:15
Янгиликлар
“Ред Булл Зальцбург” ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин. Таъкидланишича, миланликлар 19 ёшли ҳужумчига 5 йиллик шартнома ва йилига 5,5 млн евролик маош таклиф қилган.
Аввалроқ “Ювентус” Холанда бонуслар билан бирга йиллик 3 млн евро маош таклиф этганди. Айни дамда ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”, “Челси” каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Милан”эса футболчини январдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Трансфер миланликлар учун 30 млн еврога тушиши мумкин.
Холанд жорий мавсум 28 та ўйинда, 22 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар