"Милан" ва "Севилья" Товенга қизиқмоқда

Alisher
11 фев 2021, 11:01
"Марсель" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флорьян Товенга бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли футболчи ёзда эркин агент мақомида "Марсель"ни тарк этади. Французни "Милан" ва "Севилья" ўз таркибига жалб қилмоқчи.

Олдинроқ ярим ҳимоячининг фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкинлиги ва битим тез орада амалга ошиши мумкинлиги айтилган эди.

Товен жорий мавсум "Марсель" либосида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano