«Милан» Ньянгни хато туфайли Чемпионлар лигаси рўйхатига қўшмади

Narzulla Saydullayev
4 сен 2013, 08:23
«Милан» Европа чемпионлар лигаси учун қайднома топширишда хатога йўл қўйди.
«Милан» директори Умберто Гандини ҳужжатларни тўлдиришда Стефан Эл-Шааравини А рўйхатига киритди, уни В рўйхатига киритса ҳам бўларди. B рўйхатга 1992 йил   1 январидан сўнг туғилган ва клубда икки йилдан кўп ўйнаган футболчиларни киритиш мумкин. Эл-Шаарави А рўйхатга киритилгач, бу ерда ҳужумчи М’Байе Ньянгга жой қолмади.

Гандини ўз хатосини тан олди ҳамда клуб ва мухлислардан узр сўради. Аммо Ньянг барибир Чемпионлар лигасида ўйнай олмайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›