UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  7 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  18 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  1 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Милан Митрович: "Олдимда бир нечта таклифлар бўлишига қарамай Жиззахда қолишни танладим" Янгиликлар

Милан Митрович: "Олдимда бир нечта таклифлар бўлишига қарамай Жиззахда қолишни танладим"

Бундан бир неча соатлар олдин "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митровичнинг клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида хабар берган эдик.

Сербиялик посбон яна икки йил "Сўғдиёна" дарвозасини қўриқлайди. Ўтган мавсум давомида дарвозабонлар орасида Ўткир Юсупов билан бирга энг яхши натижани қайд этган Митрович клуб билан келишувни узайтиргач сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

Милан Митрович "Сўғдиёна" билан шартномасини 2 йилга узайтирди

- Милан дастлаб "Сўғдиёна" билан ўртадаги битмни қандай қилиб чўздирганингиз ҳақида айтиб берсангиз. Одатда муваффақиятли мавсумдан сўнг кўп футболчилар олдида бир нечта танлов имкониятлари юзага келади...

- Ҳа, тўғри айтдингиз. "Сўғдиёна" билан 2 йиллик шартнома туздим. Бундан жуда хурсандман. Кўпгина таклифларга қарамай Жиззахни танладим ва жамоада қолишга қарор қилдим. 2021 йил биз учун омадли ўтди, деб бемалол айта оламан. Мавсум бошида олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бундан бошимиз осмонга етди. Мухлислар ҳам хурсанд. Улар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Биз клубнинг яна бир тарихини ёза олдик. Умид қиламанки, яқин йилларда турнир жадвалининг юқорисини барқарор эгаллаб турамиз. Бунга ишонаман. 


- Агарда Улуғбек Бақоевдан бошқа мураббий бўлганида ҳам шундай натижани қайд эта олармиди? Мисол учун "Бунёдкор", "Насаф"га ўхшаган жамоаларда мураббий ўзгарган тақдирда ҳам ўйин услуби сақланиб қолинади...

-  Ушбу мураббий 2019 йилда жамоага келиши билан дарҳол натижа кўрсатишни бошлади. Ўша мавсум тўртинчи ўринни эгалладик. ОЧЛга йўлланма олишимизга бироз қолганди. Улуғбек Бақоев ўз ғоялари ва услубини сингдиришга эришди. Ҳозир бу ерда унинг қандай ишлаганини, натижалари, амалга оширган ишларини муҳокама қилиб ўтиришдан маъно йўқ. Нега? Чунки натижа барча саволга жавоб беради. Агарда бошқа мураббий келганида қандай натижа бўларди, бирор нарса дейиш қийин. Балки бошқалар ушбу саволни жавобини билар. 

- 2020 йил ўйинингиздаги пасайиш юз берган, кўплаб голлар ўтказиб юборгандингиз. Бу йил эса барчаси нақда 12та ўйинда дарвозангиз даҳлсизлигини сақлаб қолдингиз. Ўзингизга ишончни қандай қилиб қайтарганингиз қизиқ?

- Ҳақиқатдан ҳам 2020 йил биз учун омадсиз бўлган эди. Фақат биз учун десам хато ҳисобланади. Бутун дунёда карантин ва пандемия хукмронлик қилди. Чемпионат учинчи туридан сўнг катта танаффус, орада чемпионат рестарт олди ва яна танаффус юз берди. Бундай мураккаб паллада ўйин ритмини ушлаб туриш осонмас. Бир муддат ўзим ҳам ковид билан касалландим. Тан оламан аввалги йилдаги каби яхши спорт формасида эмасдим. 2021 йилда кўпроқ меҳнат қилдик. Кам гол ўтказишимда тартибли ҳаракат қилган ҳимоячиларимизни ҳиссаси катта. 

- "Сўғдиёна" мана шу планкани ушлаб тура оладими ёки чемпионлик учун курашади?

- Биласизми мавсум бошида чемпионатга тайёргарлик вақтида олдингизга маълум бир мақсадларни қўясиз. Улар эса ўйиндан-ўйинга бажариб борилади. Ҳеч ким чемпион бўламиз, деб ишонч билан айтмайди. Ўйлайманки, жорий йилда қизиқарли чемпионат кўрамиз. "Сўғдиёна" билан лоақал ўтган йилги натижани такрорлашга уриниб кўрамиз. Агарда имконият юзага келса, албатта чемпионликни расмийлаштирамиз, деб ўйлайман. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика