“Милан” Майкл Брэдлини сотиб олишга тайёр

Narzulla Saydullayev
7 окт 2016, 13:46
Италиянинг “Милан” клуби “Торонто” ярим ҳимоячиси Майкл Брэдлини сотиб олишга тайёр.

“Россонерилар” АҚШ терма жамоаси футболчисини Италияга қайтармоқчи. Аввал 29 ёшли футболчи Италиянинг “Кьево” ҳамда “Рома” жамоаларида тўп тепган. Ўтган йили Брэдли АҚШнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек Англиянинг “Суонси” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. “Болонья” Брэдлини мавсум сўнгигача ижарага олишга қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football-italia.net