

Журналистнинг ёзишича, 38 ёшли Ибрагимович ҳам ўзини Миланда бахтли ҳис қилмоқда. Музокаралар жараёнидаги энг мунозарали ҳолат футболчига тўланадиган маош бўлиб қолмоқда. Ибрагимович ва унинг агенти Мино Райола йилига бонуслар билан 6 миллион евро талаб қилмоқда, “Милан” раҳбарияти эса ушбу суммани камайтириш истагида.
Ибрагимович 2020 йилнинг январида “Лос-Анжелес Гелакси”дан эркин агент сифатида “Милан”га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у Италия клуби сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлиқ қилди.



