"Милан" "Эспаньол" футболчисини нишонга олди

27 июл 2020, 19:39
"Эспаньол" клуби ярим ҳимоячиси Марк Рока фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Transfermarketweb.com хабарига кўра, "Милан" мутасаддилари 23 ёшли испаниялик хавбекнинг хизматларига қизиқиб қолган. Унинг эҳтимолий трансфер қиймати 14 млн еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, "Севилья", "Реал", "Эвертон" ва "Арсенал" клублари ҳам Марк Рокага бефарқ эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Transfermarketweb.com