"Милан" Доннарумма борасидаги таклифларни кўриб чиқмайди

29 июл 2020, 21:33
Calciomercato нашри хабарига кўра, "Милан" дарвозабон Жанлуижи Доннаруммани сотмайди.

"Россонерилар" раҳбарияти 21 ёшли голкипер билан амалдаги шартномани янгилайди ва Донарумма борасида келадиган ҳеч қайси таклифни кўриб чиқмайди.

Маълумот учун, италиялик дарвозабон А Сериянинг жорий мавсумида 34 ўйин ўтказди. У 11 учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Calciomercato