“Милан” Далотни сотиб олишни хоҳламоқда

Aslanov Jasurbek
28 дек 2020, 08:19
Диогу Миланда қолиши мумкин.

Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган ҳимоячи Диогу Далот “Милан”нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин. Миланликлар 2021 йил ёзида футболчининг ижара шартномаси якунига етгач, уни сотиб олишни режалаштирмоқда. “Манчестер Юнайтед” Далотни сотиб юборишга қарши эмас. Боиси футболчи МЮнинг келажакдаги режаларидан ўрин олмагани айтилмоқда.

Жорий мавсум Далот “Милан” сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›