"Милан" Чалханоглу билан шартномани узайтирмоқчи
24 дек 2020 13:30
Янгиликлар
"Милан" Чалханоглу билан шартномани узайтирмоқчи
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли клуб ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу билан шартномани узайтиришни хоҳлаётганини айтди.
26 ёшли туркиялик футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
"Биз Чалханоглу билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боряпмиз. Мен унинг қолишни хоҳлаётганига ишончим комил, шу сабаб энди музокаралар учун вақт. Хаканни қолдиришни хоҳлаймиз", - дейди Пиоли.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Милан" либосида 20та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар