

“Милан” бош мураббийлигига номзодлар қаторида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби устози Марко Розе ҳам тилга олинишни бошлади. Роуз 2019 йил ёзида немис клуби бошқарувига келганди. Айни дамда “Боруссия” Бундеслига 26-туридан сўнг учинчи поғонани банд қилиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “россонерилар” бошқаруви Ральф Рангникка ишониб топширилиши мумкинлиги айтилаётганди.



